Бухоро шахар ИИБга Қ.Муртазоев кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган Иззатилло Салиев ариза билан мурожаат қилиб, Вобкент туман  Косари МФЙ, Косари қишлоғида яшовчи, 10.10.1979 йилда туғилган якка тартибда ишлайдиган Раҳманов Икром Ризоевич алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Бухоро шахри  А.Сомий кўчасидаги “777” дўкони қаршисидаги кўп қаватли уйлар олдида ишлаб чиқараётган чойшаб маҳсулотини тендер орқали касалхонага ўтказиб беришни ваъда бериб, алдаб, унинг (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2017 йил йил ноябр ҳолати бўйича 14.572.584 сўмига тенг бўлган) 1.800 АҚШ миқдоридаги пулларини қўлга киритиб, ҳозирги кунга қадар қайтариб бермасдан ўз манфаати учун ишлатиб фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан  И.Раҳмановга нисбатан Ўзбекистон Ресаубликаси Жиноят Кодексининг  168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Тергов харакатлари олиб борилмоқда.