Ўғрилик жиноятини содир этиб қидирувда бўлган шахс хорижий давлатда қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, 2016 йилнинг декабрь ойидан буён суд органларидан яшириниб юрган, Шофиркон тумани Шодлик МФЙда яшовчи, 1991 йилда туғилган Мухторов Юсуф Ҳомид ўғли Россия Федерацияси Москва шаҳрида яшириниб юрган жойи аниқланиб қўлга олинган ва Ўзбекистон Республикасига олиб келиниб, Бухоро вилояти ИИБ 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Continue Reading