Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумотига кўра, 2019 йил 30 август куни ҳолатида (рухсат бериш 2 августда бошланган) жами 677 та транспорт воситасига ойналарини “қорайтиришга” рухсатнома берилган. Шундан, 587 таси 1-тоифа (орқа ён ойналари), 90 таси 2-тоифа (олд ва орқа ён ойналари, яъни тўлиқ “тонировка”) бўйича рухсатномага эга бўлган.
Хусусан, 535 та жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларига: 475 та 1 тоифа ва 60 та 2-тоифа учун;
142 та юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларига: 112 та 1 тоифа ва 30 та 2-тоифа учун рухсатнома берилган.
Ушбу рухсатномалар учун 2 312 510 000 (икки миллиард уч юз ўн икки миллион беш юз ўн минг) сўм миқдордаги тўловлар ундирилган.

Ҳурматли фуқаролар! Рухсатномага эга бўлмай туриб, автотранспорт воситангизнинг ойналарини қорайтиришга шошилманг!

Добавить комментарий