Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ва Департаментнинг шаҳар бўлими ходимлари томонидан Шофиркон туманида яшовчи И.М.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тадбирда, Пешку туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган, Шофиркон туман қурилиш бўлими ходими А.Л хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро И.М.нинг ишончини суиистеъмол қилиб, туман ҳокимининг қарорига асосан “Тик қудуқ” уриш учун ажратилган майдонда қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат бериш ва шу билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, Бухоро шаҳри ҳудудида фирибгарлик йўли билан И.М.дан 2.300.000 сўм пулларни олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисм билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий