Ўзбекистон Республикаси ИИВ ташаббуси билан жорий йилнинг 04-14 сентябрь кунлари Республика миқиёсида «Диққат болалар» профилактик тадбири ўтказилмоқда. Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан мазкур тадбирни намунали ўтказиш, ўқувчи ёшларнинг бу борада билимларга эга бўлишларини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳридаги 17-сонли умумтаълим мактаби 4-синф ўқувчилари билан кўргазмали очиқ дарс ташкил этилди. Дарс давомида йўл ҳаракати қоидаларининг энг асосийлари тўғрисида ўқувчиларга тушунтириш ўтилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Тадбирда фаол қатнашинг, таълим муассасалари яқинидаги (нафақат, балки барча) пиёдалар ўтиш жойларида пиёдалар, ўқувчи ёшларга йўл беришни унутманг. Шу орқали ҳайдовчилик маданиятига эга эканлигингизни намойиш этинг!

Добавить комментарий