Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори ва психологлари томонидан Бухоро шаҳридаги 8 ва 34-сонли умум таълим мактабларининг 10-11 синфларида таҳсил олувчи ўқувчи қизлар билан мактаб психологлари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад келажагимиз пойдевори ҳисобланган ёш қизларимизнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлган шахс сифатида шаклланиши, ўқув йили бошиданоқ ўз олдига аниқ мақсадни белгилаб олиши, ушбу мақсад сари олға интилишида унга тўсиқ бўлувчи муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўришдан иборат.

Тадбир якунида ИИБ ва таълим муассасаси назоратида турувчи тарбияси оғир вояга етмаган қизлар билан якка тартибдаги профилактик-тушунтириш ишлари олиб борилиб, психологлар кўмагида уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш чоралари муҳокама этилди.

Бу каби тадбирлар Бухоро шаҳридаги барча таълим муассасаларида босқичма-босқич ўтказилиши режалаштирилган.

Добавить комментарий