Вобкент туманида яшовчи Ч.Ш. Бухоро шаҳар ИИО ФМБга ариза орқали мурожат қилиб, шу йилнинг 3 сентябрь соат 18:30 ларда номаълум шахс Бухоро шаҳар Писташиканон кўчасида жойлашган “Чашмаи Аюб” мақбараси орқа томонида турган, ўзига тегишли “Дамас” русумли, 80 С 976 ОА давлат рақам белгили автомашинанинг орқа эшик ойнаси тўлиқ ёпилмаганлигидан фойдаланиб, уни қўллари билан очган ҳолда олд ўриндиқлар ўртасидаги “бар” ичидан ҳар хил купьюрадаги жами 960.000 сўм пулларни ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Ҳавзибодом кўчасида яшовчи, 20 ёшли И.М содир қилганлиги аниқланган. Маълум бўлишича, “ёш қаҳрамонимиз” бунгача ўғрилик жинояти учун судланиб улгурган экан.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Қилмиш қидирмиш дейдилар. Аввалги жиноятидан ўзига тўғри хулоса чиқармаган йигит энди, панжара ортида ўтиришга мажбур.

Добавить комментарий