Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва Терроризмга қарши курашиш бошқармалари ходимлари томонидан олиб борилган узоқ муддатли қидирув-суруштирив тадбирлари ниҳоят ўз натижасини берди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244прим-2-моддаси 1-қисми, 244прим-1-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (тақиқланган материалларни тарқатиш, шунингдек, Республикамизда фаолияти тақиқланган ташкилотларда иштирок этиш) жиноятларни содир этиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун 2013 йил 06 сентябрь куни қидирув эълон қилинган, Когон шаҳар Истиқлол МФЙда рўйхатда турган, 1979 йилда туғилган М.Ф. Россия Федерацияси ҳудудида яшириниб юрган жойи аниқланиб, Россия Федерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасига депортация қилиниши таъминланди ва Тошкент шаҳридаги “Ислом Каримов” халқаро аэропортида ушланди.

Добавить комментарий