Олот тумани Пичоқчи МФЙда яшовчи фуқаро Н.Р.нинг туман прокуратурасига ёзган аризаси юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида,ўзини Навоий вилояти Конимех туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган Т.И деб таништирган шахс унинг ишончига кириб, Олот тумани Пичоқчи МФЙда яшовчи, 38 ёшли О.З. ва шу манзилда яшовчи, 41 ёшли Ф.З.ларга туманнинг Қирлишон МФЙ ҳудудида жойлашган “Жигдали” чўл массивидаги кўлдан балиқчилик билан шуғулланиш учун жой олиб беришни ваъда қилиб, 2019 йил апрель ойининг охирларида улардан “Равшан” ва “Аббос” исмли ўзининг танишлари орқали ўша вақтда сўмга нисбатан қиймати 83.899.700 сўмни ташкил қилган 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий