Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 1-сон ИИБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида, Бухоро шаҳри Т.Фароғий кўчасида яшовчи, якка тартибда ишловчи, 44 ёшли фуқаро Ф.К ўзига тегишли бўлган Бухоро шаҳар Ўтрор аҳоли пунктидаги яшаш ҳовлисининг меҳмонхонасида 8 нафар фуқароларнинг таваккалчиликка асосланган карта ўйнашлари учун жой ажратган ҳолда шароит яратиб бериб, қиморхона ташкил қилганлиги аниқланган. Қимор ўйинига тикилган 1.950.000 сўм, 50 АҚШ доллари, карта ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий