Когон шаҳар Бирдамлик кўчасида яшовчи фуқаро Ш.М 2019 йил 11 сентябрь куни Когон шаҳар ИИБга ариза орқали мурожаат қилиб, 11 сентябрга ўтар кечаси ноъмалум шахслар яшаш уйининг подъездида қолдирилган 1 дона сариқ рангли баҳоси 300.000 сўмлик ва 1 дона бинафша рангли нархи 600.000 сўмлик болалар велосипедларини, шунингдек, 1 дона яшил рангли «Адил» русумли нархи 1.500.000 сўмлик болалар коляскасини яширин равишда ўғрилаб кетганлигини билдирган.

Когон шаҳар ИИБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Когон шаҳар Машъал кўчасида яшовчилар, 1983 йилда туғилган К.Э ва 1995 йилда туғилган А.С.лар содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар! Ўз буюмларингиз, қимматбаҳо жиҳозларингизни кўчаларда очиқ жойларда қаровсиз қолдирманг!

Добавить комментарий