2019 йил 23 сентябрь куни соат 15:20 ларда вилоят ИИБ ЖҚБ ва Жондор туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган “Қорадори-2019” тадбири давомида, Жондор тумани Пўлоти МФЙда яшовчи, 1961 йилда туғилган А.О.нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганда, эски ҳаммоми орқасида қуритилган ўтлар орасида 25 туп қуритилган ҳолдаги оғирлиги 2405 грамм, қоғоз бўлагига ўралган оғирлиги 2,29 грамм, картон қутига жойлаштирилган оғирлиги 346 грамм бўлган, шунингдек, яшаш хонасида матога ўрилган оғирлиги 582 гр.га тенг бўлган, таркибида фаол гиёҳвандлик моддаси “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб, сақлаб келганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий