Олот тумани Човдур МФЙда яшовчи М.О туман ИИБгаариза билан мурожаат қилиб, шу йилнинг 21 сентябрь куни номаълум шахс Олот тумани Қирлишон МФЙ худудидаги чўл массивида шу вақтга қадар боқиб юрган, 14 бош, бозор баҳоси жами 14.000.000 сўм бўлган қўйларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Олот тумани Қиртай МФЙда яшовчи, 1990 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи З.Қ содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий