Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган суриштирув ҳаракатлари давомида Бухоро шаҳар Қ.Муртазоев кўчасида яшовчи, фуқароларни чет элларга ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари, 1985 йилда туғилган фуқаро М.А Бухоро шаҳар Боғишамол кўчасида жойлашган ушбу МЧЖ офисида Полша, Латвия, Туркия, Россия, Венгрия, Япония, Славакия, БАА, Канада, Греция, Дания ва бошқа чет эл давлатларига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, жами 126 нафар фуқаролардан 629,9 миллион сўм пулларни олиб, жамият ҳисоб рақамига кирим қилиб, ҳозирги кунга қадар фуқароларни чет давлатларга юборишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширмасдан, ушбу пул маблағларини ўз шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий