Департаментнинг Қоракўл туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро М.Т.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тадбирда, 2019 йил 30 сентябрь куни Бухоро шаҳар Бурқут кўчасида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро С.Я Бухоро шаҳар Карвон буюм бозорида жойлашган савдо дўконида қонунга хилоф равишда М.Т.дан ҳар бир АҚШ долларини 9380 сўмдан ҳисоблаб, жами 3000 АҚШ долларини 28140,0 сўмга айрибошлаган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Я.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий