2019 йил 04 октябрь куни соат 21:00 ларда Бухоро шаҳар Анҳор кўчасида яшовчи, 22 ёшли Ш.Ж ва Ғиждувон туман Айритом маҳалласида яшовчи, 21 ёшли М.У.лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, ўзганинг мол мулкини яширин равишда талон торож қилиш мақсадида, Ғиждувон туман Айритом МФЙда яшовчи фуқаро Ж.Х.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, уйидаги ёғочдан ишланган, темир қопламали сандиқ ичидан Ж.Х.га тегишли 1860 АҚШ доллари ва 2.000.000 сўм нақд пуллари, шунингдек, умумий баҳоси 4.700.000 сўмлик тилла тақинчоқларни яширин равишда ўғирлаб кетганлиги Ғиждувон туман ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходимлари томонидан аниқланган. Ашёвий далил сифатида ўғирлаган барча буюм ва пуллар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий