2019 йил 29 сентябрь куни соат 19:00ларда Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасидаги “Лаби ҳовуз” мажмуасида юрган Бухоро шаҳар Кунжиқалъа кўчасида яшовчи, 37 ёшли фуқаро Н.С.нинг ҳатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотганлиги сабабли вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан холислар иштирокида текширилганда, унинг эгнида бўлган шимнинг ўнг чўнтагидан оқ рангли қоғоз ва целофан пакетга солинган, экспертиза хулосасига кўра соф вазни 1,21 гр.га тенг бўлган «марихуанна» гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий