Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ходимлари томонидан Бухоро шаҳридаги умум таълим мактабларида профилактик-тарғибот учрашувлари ташкил этилди. Жумладан, мактаблар раҳбарияти билан 16 ёшга тўлган, яъни паспорт олиш ёшига етган ўқувчиларнинг биометрик паспорт олиш масаласи муҳокама этилиб, турли сабабларга кўра паспорт ололмаётган ўқувчиларга амалий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши тушунтирилди. Шу билан бирга, мактабларда ички тартиб-интизом ва юриш-туриш қоидаларини бузаётган, ҳуқуқбузарликка мойил бўлган, ота-онаси узоқ муддатга кетган ўқувчи-ёшлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Добавить комментарий