2019 йил 7 октябрь куниБухоро шаҳри Қизилқум кўчасида яшовчи, якка тартибда ишловчи, 2001 йилда туғилган, Б.И, Бухоро тумани Зарманоқ МФЙда яшовчи, якка тартибда ишловчи, 1998 йилда туғилган, М.Қ ва Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчасида яшовчи, якка тартибда ишловчи, 1992 йилда туғилган Қ.М.лар бир гуруҳ бўлиб, Когон шаҳрида яшовчи фуқаро А.И.га укаси И.И учун “В,С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган ҳолда алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида жойлашган “Нур” тўйхонаси яқинида кимёвий ишлов берилган 950.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ИИВ ЎХБ Бухоро вилоят бўлими ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят ишига қўзгатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий