2019 йил 27 сентябрь куни тахминан соат 09:00 ларда номаълум шахс Когон шаҳар Махтумқули маҳалласида яшовчи, 1957 йилда туғилган, нафақадаги фуқаро С.М.га тегишли жами 29.700.000 сўмлик 11 турдаги тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу манзилда яшовчи, фуқаро С.М.нинг келини 1995 йилда туғилган, уй бекаси А.С содир қилганлиги аниқланган. Ашёвий далиллар тегишли тартибда тўлиқ хужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми тегишли бандлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий