**Мехмонга келган қариндош ўғриликка қўл урди**

“Ўзинга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма” дейишади. Бироқ, ўз қариндошинг бунга қўл урса, унда ҳеч бир эҳтиёткорлик кор қилмайди…

Қоровулбозор туманида яшовчи 22 ёшли Э.О 2019 йил 22 октябрь куни Вобкент туманида яшовчи қариндоши Д.Б.нинг уйига меҳмон бўлиб келди. Хушкайфият ва тўкин дастурхондан сўнг меҳмонлар кетишди. Бироқ, уй эгаси Д.Б хонасидаги шкаф ичидан 100 АҚШ доллари ва 1000 Россия рублини ўғирлангани сезиб қолди. Минг бир истиҳола, андиша ва ўйлов ичида қолган жабрланувчи охири ИИБга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Вобкент тумани ИИБ ходимлар томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, унинг уйига меҳмон бўлиб келган қариндоши Э.О шу ишга қўл урганлиги ойдинлашди. Бироқ энди кеч, ғишт қолипдан кўчиб улгурган эди…

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий