Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва Когон шаҳар бўлими ходимлари томонидан фуқаро Ш.Н.нинг аризаси юзасидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шофиркон туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган, вақтинча ишсиз А.Х унинг ишончига кириб, ваколатли танишлари орқали туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилиб, 2019 йил 25 октябрь куни соат 11:50ларда Шофиркон туман марказидаги ошхона залида ушбу пулларни олган вақтида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Добавить комментарий