Вобкент тумани Латифсобунгар маҳалласида яшовчи фуқаро У.Ҳ туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил 31 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс “Ҳусенов Абдураҳим Жабборович” номли боғдорчилик фермер хўжалигидан жами баҳоси 41.000.000 сўмлик 43 бош қўйларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи М.У содир қилганлиги аниқланиб, 43 бош қўйлар ашёвий далил сифатида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда М.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисм “б ва г” бандлари билан кўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Добавить комментарий