Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар пайшанбаси профилактика куни этиб белгиланган. Қарорга асосан ушбу куни барча идора ва ташкилотлар ўз йўналишларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишлари лозим.

2019 йил 7 ноябрь – пайшанба куни вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ички ишлар органлари ходимлари томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятлар муҳокамасини ташкил этиш ҳамда бошқа қатор йўналишларда корхона, муассаса ва ташкилотлар, меҳнат жамоалари билан тарғибот учрашувлари ўтказилди.

Уйма-уй юриш орқали 1000 дан ортиқ аҳоли хонадонларида паспорт виза қоидаларига, шунингдек, ов қуролига эга шахслар томонидан қуролни сақлаш ва ундан фойдаланиш тартибига риоя этилиши юзасидан текширувлар ўтказилди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Добавить комментарий