Катта миқдордаги пул ёки моддий бойлик кўп ҳолларда кишини йўлдан оздиргани ўтмишдан маълум ва ҳозирги кунда ҳам учрайди.

Ғиждувон тумани Нодирабегим маҳалласида яшовчи “қаҳрамонимиз” 35 ёшли Р.Ш.нинг ҳам аввалига бундай нияти бўлмагани эҳтимолдан ҳоли эмас. Бироқ, савдо сотиқ билан шуғулланувчи танишлари туманнинг Ф.Хўжаев маҳалласида яшовчи, 1964 йилда туғилган Ҳ.А.дан 85.000.000 сўм ҳамда Дилкушо маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган Д.О.дан (320.383.000 ўзбек сўмига тенг) 37.000 (ўттиз етти минг) АҚШ долларини қўлга киритгач, бундай катта миқдордаги пуллар унинг ғараз ниятли мақсадлари урчишига сабаб бўлди ва ушбу пуллар эвазига уларга Хитой давлатидан кийим-кечак олиб келтириб бериш ваъдаси “эсдан чиқди”. Кийим-кечакларни келтириб бермаган Р.Ш ушбу пулларни ўз манфаатлари учун сарфлаб юборди.

Ҳозирда Р.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3 ва 4-қисмлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий