Қамоқхонадан чиқариб бериш эвазига пул талаб қилган фирибгар ушланди

Бухоро шаҳрида яшовчи, 41 ёшли Х.Г 2018 йил декабрь ойида Бухоро шаҳридаги Марказий дорихона олдида Бухоро туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган М.Ж.нинг ишончига кириб, унга акаси М.Н.ни Россия Федерациясидаги қамоқхонадан чиқариб беришни ваъда қилиб, 600.000 рубль ва 4.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий