Диққат эълон!

Ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотларни кенг аҳолига етказиш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ҳақида ҳисобот бериш, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати томонидан 2019 йил 29 ноябрь (жума) куни соат 15:00да вилоят ИИБ 2-биносида (истироҳат боғи дарвозасининг ён томони) “Ички ишлар органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлар фаолияти тўғрисида” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилиши белгиланган.

Унда вилоят ИИБ Ташкилий бошқармаси Мурожаатлар билан ишлаш бўлими раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари иштирок этишади.

Тадбирда қатнашмоқчи бўлган ОАВ вакиллари ва блогерларни анжуманга таклиф этамиз.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Добавить комментарий