Бухоро вилояти ИИБда аёл ходималар ўртасида ўқ отиш бўйича мусаобақа бўлиб ўтди

http://buxoroiib.uz

2019 йил 25 декабрь куни Бухоро вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси, ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими ва вилоят “Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамоалари кенгаши (ЖТСЖК) ҳамкорлигида 2019 йилга мўлжалланган “Жисмоний соғломлаштириш ва оммавий спорт” тақвимий режаси ҳамда Динамо ЖТСЖКнинг 2019 йил 06 ноябрдаги 24-сонли буйруғига асосан аёл ходималарнинг жанговар тайёргарлигини ошириш мақсадида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг аёл ходималари ўртасида 9 мм.ли “Макаров” тўппончасидан ўқ отиш машқлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

http://buxoroiib.uz

Мусобақада ДХХ, Божхона, ЁҲБ ва ички ишлар органларида хизмат олиб борувчи жами 53 нафар аёл ходималар иштирок этишди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Дастлаб 9 мм.ли “Макаров” тўппончасини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш амаллари бажарилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Сўнгра иштирокчиларга тўппончадан ўқ отиш машқларини бажариш тартиби ва хавфсизлик чоралари тўғрисида тушунтирилиб, ўқ отиш машқлари ўтказилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Иккала машқлар натижасига кўра фахрли 1-ўринни вилоят ИИБ жамоасидан катта лейтенант Мохигул Нематова эгаллаган бўлса, 2-ўрин ДХХ жамоасидан Наргиза Хусанова ва 3-ўрин 1-сон ЖИЭК жамоасидан майор Александра Мурзинага насиб этди.

Шунингдек, мусобақада “Макаров” тўппончасини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича “Энг эпчил” номинациясида вилоят ИИБ жамоасидан сафдор Гулжон Маратова, ўқ отиш бўйича “Энг яхши мерган” номинациясида вилоят ИИБ 20-ЖИЭК жамоасидан Манзура Хошимова ғолиб деб топилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Ғолиб ва совриндорларга вилоят “Динамо” ЖТСЖК нинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Добавить комментарий