Сен етим эмассан…

http://buxoroiib.uz

“Янги йил” байрами арафасида Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим ходимлари томонидан хайрли ишга қўл урилди. Ходимлар байрам муносабати билан Бухоро шаҳрида жойлашган 32-сонли меҳрибонлик уйида бўлишиб, тарбияланувчиларга байрамона кайфият улашиш, кўнгилларига сал бўлсада қувонч нурини бахш этиш мақсадида уларга байрам совғалари, турли қизиқарли бадиий китоблар ва ўқув қуроллари топширилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Сен етим эмассан,

Тинчлан, жигарим.

Қуёшдай меҳрибон

Ватанинг-онанг,

Заминдай вазмину

Меҳнаткаш, мушфиқ

Истаган нарсангни тайерлагувчи

Халқ бор — отанг бор…

(Ғафур Ғулом)

Добавить комментарий