Байрам арафасида Шофиркон туманида янги ички ишлар бинолари фойдаланишга топширилди

http://buxoroiib.uz

Сўнги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари жараёнида ички ишлар органлари ходимлари учун ҳам муносиб хизмат шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда кўплаб янги бинолар қурилиб, эскилари тўлиқ реконструкция қилинган ҳолда фойдаланишга топширилаётгани қувонарли ҳол. Зеро, замонавий асбоб-анжомлар билан жиҳозланган, қатор қулайликларга эга биноларда хизмат олиб бориш ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигигига ижобий таъсир кўрсатибгина қолмай, мурожаат қилиб келган фуқароларнинг муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиш имконини бермоқда.

Янги йил байрами арафасида Бухоро вилояти Шофиркон тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи янги бинолари тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят ИИБ ва туман ҳокимлиги мутасаддилари ушбу биноларда фуқаролар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, ходимларнинг келгуси иш фаолиятига омад ва зафарлар тилаш баробарида қурилиш жараёнида жонбозлик кўрсатган қурувчи ташкилотларга миннатдорчилик билдирдилар.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтга қадар Шофиркон туманида яшовчи, паспорт олиш ёшига етган 124 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг барчасига янги намунадаги биометрик паспортлар расмийлаштириб берилган. Бино бир кунда 100 нафар фуқарога хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Шу куннинг ўзида туманнинг «Ғуломте» маҳалласида жойлашган 11-сонли Ички ишлар бўлинмаси янги биноси ҳам фойдланишга топширилди. Бўлинма 17 та маҳаллада истиқомат қилувчи 64 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Бино тўлиқ қайта таъмирланиб, ундаги шинам хизмат хоналари керакли мебель жиҳозлари билан таъминланган.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Тантанали маросимда 11-сон Ички ишлар бўлинмаси бошлиғига янги «Нексия-3» хизмат автомашинасининг калити топширилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Тадбирларда иштирок этган жамоатчилик вакиллари ва фаоллар фойдаланишга топширилган янги биноларда яратилган шарт-шароитлардан хурсандликларини яширмадилар. – Энди узоғимиз яқин, кўплаб муаммоларимиз шу ернинг ўзида ҳал бўладиган бўлди, дейди улардан бири.

http://buxoroiib.uz

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бундай қулайликларга эга бинолар халқимизнинг мушкулини осон қилиш, уларнинг муаммоларига тезкорлик билан ечим топиш учун хизмат қилади.

Добавить комментарий