ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР! Бухоро вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида эндиликда вилоятнинг барча шаҳар-туманларида хорижга чиқиш биометрик (загран) паспорт қурилмаси ўрнатилиб, расмийлаштириш йўлга қўйилди.

Сиз 2020 йил 1 январь кунидан бошлаб хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий рўйхатдан ўтган худудингиздаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлим (бўлинма)ларига мурожаат қилишингизни маълум қиламиз.

ЭСЛАТМА, эндиликда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси (ОВИР)да истисно тариқаси фақатгина шошилинг равишда хорижий давлатга даволаниш ёки хизмат сафари зарурати, шунингдек, чет элга доимий яшаш учун кетаётган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилади.

Шунингдек, ногиронлиги бўлган, оғир касалликка чалинган, имконияти чекланган ва мустақил равишда ҳаракатлана олмайдиган фуқаролар учун яшаш манзилига бориб хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириш ишлари амалга оширилади.

Ушбу масалада 65-223-79-01, 99-577-87-32 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Добавить комментарий