“Жўнатма”ни эгасига етказмаган шахслар жавобгарликка тортилди

Ғиждувон туманида яшовчи М.Р “Тошкент-Бухоро” йўналишида киракашлик билан шуғулланувчи ҳамқишлоғи А.Т.га укаси М.А.га етказиши учун 13.650.000 сўм пулларни берган. А.Т эса ушбу пулларни эгасига етказмасдан, ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, Қоракўл туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган М.Ж Тошкент шаҳрида жойлашган “Отчопар” буюм бозори автотураргоҳида Қоракўл туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган А.Ф.нинг ишончига кириб, ўзининг “Cobalt” русумли автомашинасида Тошкент шаҳридан Қоракўл туманига йўловчиларни ташиб киракашлик қилишини айтиб, 15.000 сўм эвазига 2.000.000 сўм пулларни қисқа вақтлар ичида А.Ф.нинг онасига етказиб беришини айтиб олиб, ушбу олинган пулларни унинг онасига олиб бориб бермасдан, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ж.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан қўшимча айб эълон қилинган.

Ҳурматли фуқаролар! Ишончли бўлмаган шахсларга ўз моддий бойликларингизни ишониб топширманг!

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Добавить комментарий