Кадрлар билан ишлаш борасидаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди

Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш, уларда Ватанга ва касбга бўлган садоқатни мустаҳкамлаш, ўқитиш ва малакасини ошириш, касбий ва жанговар тайёргарлигини юксалтириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини таъминлаш ҳамда ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 417-сонли буйруғи билан тасдиқланган манзилли чора –тадбирлар дастурига асосан Ички ишлар органлари (туман, шаҳар, тармоқ ва саф бўлинмалари) бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда вилоятдаги бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ҳамкорликда ушбу йўналишдаги ишлар муҳокамаси ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ўқув семинари ташкил этилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

ИИВ Бухоро Академик лицейида бўлиб ўтган семинарда вилоят ИИБ хизмат соҳалари ва шаҳар-туман ИИБ, Миллий гвардия, ФВБ, ДХХ ҳамда ҳарбий қисмларда тарбиявий ишлар бўйича ўринбосар лавозимида ишловчи жами 32 нафар ходимлар иштирок этишди.

http://buxoroiib.uz

Маърузачилар томонидан шахсий таркиб билан амалга оширилаётган маънавий маърифий, тарбиявий-профилактик ҳамда мафкуравий ишлар таъсирчанлигини ошириш борасидаги ҳамкорлик йўналишларига эътибор қаратилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама этилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Таъкидлаш лозимки, ҳар бир ҳуқуқ-тартибот органида касбий ўзига хослик, мутахассислигига кўра ходимлар ва хизмат фаолияти билан боғлиқ турли туртиб-қоидалар ўрнатилган. Шунга кўра тадбирда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Добавить комментарий