Ўқишга киритиш эвазига 600 АҚШ доллари олган шахснинг қилмиши фош бўлди

Ромитан туманида яшовчи Ю.М ва Б.М.ларнинг аризаларига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро М.А фуқаро Ю.М.нинг ишончига кириб, уни Бухоро давлат университетига ўқишга киритиш эвазига 6.500 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, 2019 йил 17 декабрь куни Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси ёқасида жойлашган “Бахт уйи” биноси ёнида 600 АҚШ долларини олган вақтда ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган. Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Когон туман бўлими томонидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий