Гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

2019 йил 24 декабрь куни соат 17:45ларда Божхона, ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармалари ходимлари томонидан Ғиждувон туманидаги “Сармижон” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Жиззах-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Матиз” русумли автомашина тўхтатилиб, ушбу автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланиб келаётган Жиззах вилояти Бахмал туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро С.Т. шахсий тинтувдан ўтказилганда, ушбу фуқаро эгнидаги шимнинг ўнг чўнтагида оқ рангли полиэтилен пакетга ҳамда эгнидаги кулранг ички кийимнинг чап оёқ товон қисмида ёпиштирилган ҳолдаги оқ рангли елим пакет ичида соф вазни 5.98 гр.га тенг бўлган кўп миқдордаги “опий” гиёҳвандлик моддасини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур холат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий