Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Бухоро туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган У.Ш, Бухоро шаҳрида яшовчилар, 1969 йилда туғилган М.А ва 1990 йилда туғилган Х.К.ларнинг аризалари юзасидан ўтказилган терговга қадар дастлабки текширув ҳаракатлари давомида, Бухоро шаҳрида жойлашган “Ориент Авто Лизинг” МЧЖ мансабдор шахслари ушбу фуқароларни алдаб, тўрт ой муддатда “Кобальт” русумли автомашина келтириб беришни ваъда қилиб, 2019 йил 20 май куни фуқаро У.Ш.дан 50.000.000 сўм, 2019 йил 21 феврал куни фуқаро М.А.дан 30.000.000 сўм ва 2019 йил 27 июнь куни фуқаро Х.К.дан 38.000.000 сўм пулларини олиб, автомашиналарни муддатларида келтириб бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Ориент Авто Лизинг” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Ўқишга ёки ишга қиритиш, чет элга юбориш, уй-жой ёхуд автомашина олиб бериш ва бошқача кўринишда Сизнинг фойдангизга иш қилиш эвазига олдиндан тўлов таклиф қилаётган шахсларнинг алдовларига учманг! Фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

  Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Добавить комментарий