Аёл ходималарнинг касбий маҳорати оширилмоқда

2019 йил якунида Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Алиев ҳузурида ўтган давр мобайнида вилоятда хотин-қизлар жиноятчилигини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилиш ўтказили, унда аёл ходимларни ўқитиш масаласи ўртага ташланган эди.

Шунга кўра, вилоят ИИБнинг 2020 йил 03 январь кунидаги “Бухоро вилояти ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган аёл ходималарнинг касбий маҳорати ва билим малакасини ошириш бўйича ўқув йиғинларини ташкил этиш тўғрисида”ги 2-сонли фармойиши асосида Бухоро вилояти ички ишлар органлари тизимида хизмат қилиб келаётган хотин қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ва психолог ходимлар билан жорий йилнинг 6 январь кунидан бошлаб, 72 соатга мўлжалланган (11 январга қадар) ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Машғулотларда лавозимга янги тайинланган 22 нафар аёл ходимлар иштирок этмоқда.

http://buxoroiib.uz

Тасдиқланган режага мувофиқ ходимларга тизимда амалга оширилаётган ислохотлар, хизмат фаолиятини белгилаб берувчи Ҳукумат фармон ва қарорлари, Вазирликнинг буйруқ ва бошқа норматив хужжатларининг мазмун моҳияти тўғрисида чуқур тушунча берилиб, тиббий, хизмат, жанговар тайёргарлик ва саф тайёргарлиги каби амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Добавить комментарий