Шофиркондаги ноқонуний юк ташувчи автомашиналар бўйича

2020 йил 6 январь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “БУХОРО – Юк машиналари рухсат берилмаган йўллардан шағал ташиб, кўчаларимизни хароб қилмоқда” деб изоҳланган 30 сонияли видео юзасидан маълумот

Мазкур видеода акс эттирилган Бухоро вилояти Шофиркон тумани Жўйрабод МФЙ ҳудудидан ўтувчи, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 4N-150 сонли автомобиль йўли аҳоли яшаш жойидан ташқари ҳудуд бўлиб, йўлнинг ўнг томонида экин ер (пахта) майдонлари ва чап томонида тезоқар ариқ (канал) мавжуд.

Таъкидлаш лозим, ушбу йўлда автотранспорт воситаларининг ҳаракати учун таъқиқ қўйилмаган. Бироқ, юк ташиш учун тегишли рухсатномаси бўлмаган ва юк ташиш қоидаларига амал қилмаган (юкни “тенд” билан ёпмаган) ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ва “Ўздарётранс” агентлиги ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган рейдлар давомида бир нечта қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Келгусида мазкур автомобиль йўлида бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда назорат рейдлари ўтказиб борилиши белгилаб олинди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Добавить комментарий