Расмий изоҳ

http://buxoroiib.uz

2020 йил 7 январь куни “Facebook” ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари томонидан билдирилган хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш бўйича тўлдириладиган “Талабнома” учун тўлов миқдорини (3.000 сўм) камайтириш ҳақидаги таклифлар бўйича изоҳ

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги “Инновация лойихалари ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш Маркази” Давлат унитар корхонаси томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар учун 2019 йил 1 августда тасдиқланган нархлар асосида фуқароларга хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш мақсадида тезкор маълумотлар бўлими талабномаси учун 3000 сўм ундирилиши белгиланган (тўлов чеки-квитанция асосида). Шунга асосан фуқаролардан белгиланган тартибда тўлдирилган талабнома учун 3000 сўм пул ундирилмоқда. Ҳозирги вақтда ушбу талабнома бланкасини интернет ресурсларига жойлаштириш ва ундан фуқароларнинг мустақил фойдалана олишлари борасида ИИВ ҳузуридаги Давлат унитар корхонаси таклиф киритилди.

 Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Добавить комментарий