Аёллар жиноятчилигига барҳам бериш — бугунги куннинг муҳим вазифаларидан

2019 йил 30 декабрь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида ўтказилган йиғилишда аёллар томонидан жиноят содир этилишининг барвақт олдини олиш бўйича профилактик ишларни кучайтириш борасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек, пайшанба – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБ бошлиғи ва Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор томонидан Бухоро шаҳар марказий Тиббиёт бўлими аёл ходималари билан “Аёллар жиноятчилигининг барвақт олдини олиш ва оилаларимиз осойишталигини таьминлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда Бухоро шаҳрида аёллар томонидан содир этилган айрим жиноятлар тафсилотлари иштирокчиларга етказилиб, бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Шунингдек, “Оила илмий амалий тадқиқот маркази” ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро Тиббиёт институти талаба қизлари билан ўтказилган учрашувда ҳам айни шу масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Профилактика катта инспектори капитан К.Хамроев ва Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор М.Насибуллаевалар томонидан мактабгача таълим муассасалари мудиралари, хўжалик ишлари бўйича мудиралар, ҳамширалар ва тарбиячи педагоглар билан ўтказилган якка тартибдаги суҳбатларда соҳа фаолияти билан боғлиқ, жумладан, ходимларни ишга ёллаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш жараёнлари ва хўжалик ишларида содир этилиши мумкин бўлган Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ва растрата қилиш), 205 (мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддалари (пора олиш)да кўрсатилган жиноятларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш-огоҳлантириш ишлари олиб борилди.

Добавить комментарий