Ички ишлар вазири ўринбосари Бухорода ходимлар билан учрашди

Инсон табиатан муайян бир ҳолатга, бир шахснинг ҳатти-ҳаракатига қараб бутун бошли жамоа ёхуд жараёнга нисбатан хулоса чиқаришга мойил. Чунончи, ички ишлар органлари тизимида бевосита аҳоли билан мулоқотда бўладиган хизматлар — Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Патруль-пост хизмати, профилактика инспекторлари ҳар куни хизмат вазифалари юзасидан фуқаролар билан муносабатга киришадилар. Баъзи ҳолларда ушбу жараён низоли тус олади. Натижа эса бу вазиятда ҳақми-ноҳақми фуқароларда бутун ички ишлар органлари тизими ҳақида салбий фикрлар уйғонаётганлиги ачинарли ҳол.

Ўтказилаётган ислоҳотларда тизимни нопок ходимлардан тозалаш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, ички ишлар органларини аҳоли ишониб таянадиган ҳақиқий “Халқ посбони”га айлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди ва бу жараён давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов Бухоро вилоятига ташрифи чоғида вилоят ИИБ ЙҲХБ ва ППХ батальони ходимлари билан учрашув ўтказди. Генерал-майор А.Икрамов ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши ҳақида гапирар экан, таъмагирлик, порахўрлик каби иллатлар сабаб нафақат ходимнинг ўзи, балки унинг ортидан бир неча кишидан иборат оила аъзолари жабр кўриши, ички ишлар органлари тизимига иснод келтириши, ўйламай босилган қадам бир умрлик пушаймонлик келтириб чиқаришини таъқидлади. Ҳар бир ходим аввало ички ишлар органининг бир вакили сифатида у билан учрашган фуқаро унинг сиймосида бутун бошли тизим ҳақида хулоса чиқариши мумкинлигини асло эсдан чиқармаслик лозим. Шу сабабли ходимлардан хизмат кийим бошини кийиб юриш тартиб-қоидаларига қатъий амал қилиш, кийимларини тоза ва озода сақлаш, ташқи кўриниши ҳарбий низомларга мувофиқ бўлиши талаб этилади. Учрашувда ходимларнинг хизмат кийим-бошларини кийиш тартибига ва орасталигига алоҳида эътибор қаратилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Тадбирда хизмат вазифаларига виждонан ёндошган ходимлар моддий рағбатлантирилди.

http://buxoroiib.uz

Ташриф доирасида Вазир ўринбосари генерал-майор А.Икрамов янги қурилган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш жойи, Вақтинча сақлаш хибсхонаси, Кинология хизмати, Хавфсиз туризмни таъминлаш, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази, ИИВ Бухоро Академик лицейи ҳамда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 3-сон ИИБда бўлиб, ушбу биноларда яратилган шарт-шароитлар, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси таъминлаш бўйича йўлга қўйилган фаолият механизмлари билан танишди, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида ўз тавсияларини берди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Вазир ўринбосари ИИВ Бухоро Академик лицейида ходимларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Генерал-майор А.Икрамов Бухоро вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган бошқа бир қатор лойиҳалар билан ҳам ўртоқлашиб, улар юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

  Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Добавить комментарий