2019 йил 16 март куни Ғиждувон тумани Шарқ маҳалласида яшовчи, фуқаро А.Кадиров туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йилнинг 08 март куни соат 14:30 ларда номаълум шахс Ю.Ҳамадоний кўчасида жойлашган “Ҳўжаи Жаҳон” савдо комплекси орқа томонида бўлган қаровсиз ҳолда қолдирилган, ўзига тегишли “Матиз” русумли, 80 Z 743 BA давлат рақам белгили автомашинанинг ўнг олд томон эшигини ғайриқонуний равишда очиб кириб, баҳоси 1.400.000 сўмлик “SAMSUNG GALAХY Onе 6” русумли телефонини ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи яшовчи, 1991 йилда туғилган А.О содир қилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, А.О ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йил 08 март куни “Ҳўжаи Жаҳон” савдо комплекси орқа томонида турган, Ғиждувон туманида яшовчи С.Фармоновга тегишли “Матиз” русумли, 80 Z 092 CA давлат рақами белгили автомашинанинг ўнг олд томон эшигини ғайриқонуний равишда очиб кириб, 500.000 сўм нақд пулларни ўғирлаганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1,3-қисмлари “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий