Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан Когон шаҳрида яшовчи, муқаддам судланган Ф.С. нинг аризаси юзасидан ўтказилган тадбирда, 2018 йил 06 март куни соат 12:30 ларда Когон шаҳридаги хусусий уй-жой мулкдори ширкати раиси, Когон шаҳар Х.Дўстлиги кўчасида яшовчи, 1970 йилда туғилган К.Д. исмли аёл, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб турган маҳкум Ф.С.нинг ишончини суистеъмол қилиб, унга 2018 йилнинг декабрь, 2019 йилнинг январь ва февраль ойлари учун ширкат ҳисоб рақамидан гўёки у ширкатда сантехник вазифасида ишлаб келганлиги бўйича иш хаққи ҳисобидан 20 фоизини ички ишлар органининг ҳисоб рақамига кўчириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига ундан 1.731.000 сўм пулларни талаб қилиб, фирибгарлик йўли ушбу пулларни Когон шаҳар Бухоро шоҳ кўчасида олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий