Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Давлат корхонаси ходими, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро И.Ҳ. хизмат мавқеидан фойдаланиб, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Ҳ.ни алдаб, ваколатли танишлари орқали Гулчорбоғ кўчасидаги унга тегишли бўлган уйнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 1000 АКШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, 2019 йил 18 март куни соат 19:55ларда ушбу пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий