Вилоят 3-сектор раҳбари – Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Алиев томонидан 3-секторга кирувчи Вобкент туманида сайёр қабул ўтказилди. Бу сафарги қабул туман марказидан чеккароқда, Косари МФЙда жойлашган Вобкент Иқтисодиёт коллежи биносида ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад халққа янада яқинроқ бориш, муаммоларни жойида ҳал этишдан иборат
Айтиш лозимки, тажрибадан келиб чиққан ҳолда, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларда нафақат ички ишлар органлари фаолияти ва ваколат доираси билан боғлиқ, балқи ижтимоий-маиший, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларда ҳам мурожаатлар бўлаётганини иноабатга олиб, қабулда барча идора ва ташкилотларнинг масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этиши таъминланди.
Шу куни турли масалаларда қабул қилинган 20 га яқин мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатларни тезкорлик билан қонун доирасида ҳал этиш борасида тегишли идора ва ташкилотлар масъулларига топшириқ берилди.
Бу каби сайёр қабуллар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида тизимли ташкил этилади.
Маълумот учун, жорий йилнинг 3 апрель куни Вобкент туманидаги Халқ қабулхонаси биносида вилоятнинг Бухоро, Вобкент, Ғиждувон, Шофиркон, Ромитан ва Пешкў туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг сайёр қабули ўтказилган эди.

Добавить комментарий