Ходимларни касбга тайёрлаш, уларни ҳар жиҳатдан етук кадр бўлиб жамият ривожи учун ҳисса қўшишларини таъминлаш ҳар бир таълим муассасаси олдига қўйилган энг асосий ва долзарб вазифа ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Вазирлик Академияси ва Бухоро вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли буйруқлари асосида Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида жорий йилнинг 1 апрель кунидан 25 май кунига қадар ИИВ Академияси 3-ўқув курси курсантларининг иш ўрганиш амалиёти ташкил этилган.
Маълумки, ички ишлар органларидаги хизмат ўқиш давридан бошланади Шундай экан, ҳар бир курсант қаерда бўлмасин хизмат интизоми ва қонунчилик талабаларига қатъий риоя қилиши талаб этилади. Вилоят Ички ишлар бошқармасида курсантларнинг ота-оналар ва яқинлари, фахрийлар, ёшлар иттифоқи ва курсантларга бириктирилган мураббийлар иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам айни шу масалалар хусусида сўз юритилди.
Курсантларнинг амалиёт ўташлари даврида уларга ички ишлар органларининг асосий хизмат йўналишлари, ишлаш принциплари, фуқаролар билан ишлашда нималарга эътибор қаратилиши лозимлиги бўйича тушунча ва тажрибага эга бўлишлари таъминланмоқда.
Ҳозирги амалиёт жараёни курсантлар учун келгуси ҳақиқий хизмат фаолиятлари учун чин маънодаги пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Добавить комментарий