Жорий йилнинг 29-30 март кунлари Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи чоғида бугунги кунда вилоятда 35 мингдан зиёд аёллар иш билан таъминланмагани, хотин-қизлар жиноятчилиги сақланиб қолаётгани кўрсатиб ўтилди. Президент бу ҳолат миллий менталитетимизга ётлиги, буюк тарих ва юксак салоҳиятга эга бўлган Бухорога мутлақо ярашмаслигини таъкидлади.
— Жорий йил охиригача аёлларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш, иш билан таъминлаш, жиноятчилик содир этмаслиги учун зарур чораларни кўриб, Бухоро вилоятини хотин-қизлар билан боғлиқ барча масалалар бўйича энг намунали ҳудудга айлантиришимиз керак, — деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш самарадорлигини ошириш бўйича Бухоро вилояти тажрибасини оммалаштириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Жондор тумани ҳокимлигида барча шаҳар ва туман ИИБ бошликқлари, Хотинч-қизлар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўргазмали ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда сўзга чиққанлар аёллар жиноятчилигини туб сабаблари, уларни барҳам этиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар.
Жумладан, хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича Бухоро вилояти тажрибаси нималарда намоён бўлмоқда.
Дастлаб, вилоят миқёсида 8 та ишчи гуруҳи тузилиб, уларга жиноят содир этишга мойил бўлган хотин-қизларнинг тоифалари билан иш олиб бориш вазифаси юклатилди.
Жумладан:
1. Жиноят содир этган ва Ички ишлар органларида илгари судланган шахс сифатида профилактик ҳисобда турувчи хотин-қизлар билан амалга ошириладиган профилактик чора-тадбирлар – Жиноят қидирув хизмати;
2. Пробация хизмати ҳисобидан жазо муддатини ўтаётган хотин-қизлар – Пробация хизмати;
3. Соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган гиёҳванд, спиртли ичимлик истеъмол қилишга ружу қўйган, тажоввузкор руҳий касаллар ҳамда ўз жонига қасд қилган хотин-қизлар – Тергов хизмати.
4. Жиноят содир этишга мойиллар, оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарлик содир этганлар, фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи, ахлоқ-одоб доирасида ҳуқуқбузарлик содир қилган хотин-қизлар ҳамда профилактик ҳисобда турган вояга етмаган қиз болалар билан амалга ошириладиган профилактик чора-тадбирлар – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати;
Шунингдек, узоқ муддатга кетган ва ички миграцияда бўлган ҳамда маънавий кўмакка муҳтож, Ажрим ёқасида бўлган, ишсиз ва кам таъминланган хотин-қизлар билан профилактик ишларни олиб бориш бўйича тегишли хизмат соҳаси вакиллари бириктирилди.
Хотин- қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилияти ва имкониятларини рўёбга чиқариш мақсадида ёрдамга муҳтож, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган, жиноят содир этишга мойил ва бошқа тоифа хотин-қизларнинг манзилли рўйхатлари 17 та тоифага бўлинган ҳолда шакллантирилиб, шаҳар-туманларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари мазкур тоифадаги хотин-қизларнинг ҳар бирини яшаш хонадонларига кириб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва мутасадди идораларга йўналтириш орқали ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ҳунармандчилик, деҳқончилик, чоравачилик ёки тадбиркорликка йўналтириш, фарзандларини спорт ёки фан тўгаракаларига жалб қилиш ва турли ижтимоий ҳамда ҳуқуқий соҳаларда кўмаклашиш орқали қамровга олиш борасида кўплаб ташкилий ишларни амалга оширишни тақозо этади.
Ўрганишлар давомида вилоятда ички ишлар идоралари, соғлиқни сақлаш ва бошқа муассасалар ҳисобида турган 17 тоифадаги жами 34.177 нафар хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, ушбу рўйхатлардан муаммоли, ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдамга муҳтож бўлган 17.685 нафар хотин-қизлар алоҳида ажратиб олинди.
Бухоро тажрибасининг яна бир жиҳати юқоридаги тоифаларга мансуб ҳар 100 нафар аёлга бир нафар маҳаллада обрў-эътиборга эга аёллар бириктирилганлигидир. Семинарда ҳар бир муаммоли хтин-қизга бир нафар зиёли аёлларни бириктириш таклиф этилди.
Семинардан кўзланган мақсад Жондор туманида ташкил этилган хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича ишларни вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам оммалаштиришдан иборат.

Добавить комментарий