Аёл. Буюклик рамзи. Нафақат оилалар, балки кўнгиллар чироғи. У эзгулик акси. Яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги чегара устуни. Хаётда шундай вазиятлар бўладики ушбу чегара бузилади. Билиб-билмай қилинган хатолар туфайли баъзан аёллар ҳам жиноятга қўл уради . Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи чоғида хотин-қизлар жиноятчилигини олдини олиши борасида Бухоро тажрибаси ҳақида топшириқлар берилган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар аллақачон бошлаб юборилди. Вилоятнинг барча шаҳар-туманларда ички ишлар органлари тизимида янги жорий этилган — хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар қизгин иш жараёнига киришди. Улар маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар бўйича мутахассислар билан ҳамкорликда уйма-уй юриб, аёлларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишга бел боғлашган.
Илгари хабар берганимиздек, Бухоро вилояти мутасадди такшкилолари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ вояга етмаган қизлар тарбияланувчи Қўқон шаҳридаги махсус коллежда бўлганликлари тўғрисида маълумот берган эдик.
Эзгу ишларнинг давоми сифатида Бухоро вилояти Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган 21-сонли аёллар жазони ижро этиш калониясида жазо ўтаётган Бухоро вилоятида яшовчи маҳкумалар билан учрашув ўтказилди. Тўғриси эсга олганда фақатгина салбий фикрлар уйғотувчи бундан муассасада маҳкумалар учун замонавий кўринишдаги кутубхонани кўриб, қувонади киши.
Ўз воҳасидан келганларни кўриб, яқинларини кўргандек бўлган маҳкумаларнинг кўзидаги қувонч ёшлари чексиз хурсандлигидан далолат беради. Эьтибор бериб қарасангиз уларнинг ҳар бири бир дунё, кўнглидан кечаётганларини эса тасвирлаб бериши қийин. Бу жойга келиб қолишини тақдир тақозоси, ўйламай босилган қадам, адашиб қилинган хато ва бошқа сабаблар билан тушунтирган маҳкумалар билан бирма-бир суҳбатлашилди.
Ишчи гурух аьзолари. Бу ерга қуруқ қўл биланн келишмаган. Дастлаб маҳкумаларнинг уйларидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилди. Улар сухбат чоғида хохиш-истаклари ҳақида гапиришди, яқинларига дил изҳорларини етказишни сўрашди. Бу тақдирлар, қиёфалар бизни ҳам ўйга ундайди. Азалдан инсон ўзида бўлмаган нарсаларни қадрлайди. Озодликнинг кадрини англатади. Маҳкумалар учун бу неъматнинг баҳоси йўқ. Шундай экан, ўзимизда бўлган барча нарсаларни қадрлайлик!

Добавить комментарий