Вобкент тумани Халач маҳалласида яшовчи, фуқаро Н.Р. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил 05 апрель куни соат 14:30дан 19:30га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш уйидан телевизор столи остида турган жами баҳоси жами 8.500.000 (саккиз миллион беш юз минг) сўм бўлган тилла тақинчоқларини (1 дона сирға, 1 дона занжир, 3 дона аёллар ва 1 дона эркаклар тилла узуги) яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Шофиркон тумани Чандир маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи Ш.Э. содир қилганлиги аниқланиб, ундан икки дона қизил кўзли аёллар тилла узуги, бир дона аёллар тилла занжири холислар иштирокида хужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий