Ғиждувон тумани Зарафшон маҳаласида яшовчи, оилали 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, 1995 йилда туғилган фуқаро А.Н. 2019 йил 29 январь куни соат тахминан 12:30 ларда Ғиждувон тумани Дегрезон маҳаласида жойлашган “Дунё” савдо мажмуасига олиб борадиган йўлакда 2010 йилда туғилган, вояга етмаган О.Р.га унинг бувиси билан танишлигини, кейинчалик қайтариб беришини айтиб, қулоғида бўлган бир жуфт баҳоси 500.000 сўмлик тилла сирғасини ечиб олиб, мазкур бир жуфт сирғани шу куни соат 13:30 ларда “ЗИЁ ГОЛД” МЧЖ тилла буюмлар савдо дўконида сотувчи бўлиб ишловчи шахсга 260.000 сўм эвазига сотганлиги аниқланган.
Шунингдек, фуқаро А.Н ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 05 февраль куни соат тахминан 12:30 ларда “Дунё” савдо мажмуасига олиб борадиган йўлакда 2011 йилда туғилган, Д.Ф.га унинг онаси билан танишлигини, кейин қайтариб беришини айтиб, қулоғида бўлган бир жуфт баҳоси 800.000 сўмлик тилла сирғасини ечиб олиб, шу куни 13:30 ларда “Шарқ” МФЙда жойлашган тилла буюмлар бозорида фуқаро Л.У.га ушбу тилла тақинчоқни 300.000 сўм эвазига сотиб, мазкур пулларни ўз манфаатлари йўлида сарфлаганлиги аниқланган. Тилла тақинчоқлар уларни сотиб олган шахслардан ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича қўшимча айб эълон қилинган.

Добавить комментарий